Қозоғистонда 9 ойда иқтисодиётнинг ўсиш суръати 2,8 фоизни ташкил этди

ASTANA. Kazinform – Асосий капитал қўйилмаларининг ўсиш суръати 7 фоизгача тезлашди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,8 фоизни ташкил этди. Улар орасида реал секторда ўсиш 3,1 фоизга, хизматлар кўрсатишда эса 1,9 фоизга етди. Қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникация, қурилиш, транспорт, қайта ишлаш саноати, савдо, тоғ-кон саноатида ижобий ўсиш суръатлари қайд этилди»

, - деди А. Қуантиров.

Унинг сўзларига кўра, асосий капитал қўйилмаларининг ўсиш суръати 7 фоизгача тезлашди. Инвестициялар оқимининг ўсиши таълимда 45 фоиз, савдода 23,3 фоиз, қурилишда 23 фоиз, кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларда 17,5 фоиз, тоғ-кон саноатида 10,7 фоиз, транспорт ва сақлашда 9,2 фоиз, қишлоқ хўжалигида 7,5 фоизга ошган.

Вилоятлар орасида энг юқори ўсиш Қизилўрда, Алмати ва Ақмола вилоятлари, Алмати ва Чимкент шаҳарларида кузатилди.




Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар