Қозоғистонда 9 ойда 12,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди
ASTANA. Kazinform - Чимкент шаҳри йил бошидан фойдаланишга топширилган бошпаналар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Нурлан Байбазаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
“Қурилиш ишларининг камайиши Атирау ва Манғистау вилоятларида кузатилмоқда. Январь-сентябрь ойларида 12,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпдир. Энг юқори кўрсаткичлар Чимкент шаҳри, шунингдек, Шимолий Қозоғистон, Павлодар ва Туркистон вилоятларида кузатилмоқда”, — деди Нурлан Байбазаров.
Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат қишлоқ хўжалиги фаол ўсиш даврига кирмоқда.
“Ғалла ўрим-йиғимининг илғор суръатлари туфайли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 11,4 фоизга ошди. Улар орасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг ўсиши 17,8 фоизни ташкил этди. Энг юқори ўсиш Ақмола, Қостанай, Қарағанди ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида қайд этилди”, — деди бош вазир ўринбосари.