12:12, 01 Июнь 2022 | GMT +6
Қозоғистонда 9,2 млндан ортиқ киши КВИга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 31 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан 9 504 978 киши эмланди. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб хабар беради.
Иккинчи компонент билан 9 282 326 киши эмланди.
Pfizer вакцинасининг I компонентини 1 169 742 киши, II компонентни эса 1 048 115 нафар қозоғистонлик олган.
Улардан: I доза билан - 853 844 нафар ўсмирлар, 40 099 нафар ҳомиладор аёллар, 141 974 нафар эмизикли аёллар эмланди.
II доза билан - 807 429 нафар ўсмирлар, 35 968 нафар ҳомиладор аёллар, 130 864 нафар эмизикли аёллар эмланди.