14:37, 26 Апрель 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 893 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 26 апрель ҳолатига кўра, Қозоғистонда 893 633 киши коронавирусга қарши эмланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматига таяниб.
Шу жумладан I компонент билан эмланганларнинг умумий сони – 893 633, II компонент билан эмланганларнинг сони - 165 997 кишини ташкил қилади.