09:57, 15 Апрель 2021 | GMT +6
Қозоғистонда 85 одам COVID-19 га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz асосланиб.
«13 апрелдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 85 та ҳолати ва 5 та ўлим ҳолати қайд этилди, 84 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони – 51 624, ўлим ҳолатлари - 741, жами соғайганлар сони – 50388».