Қозоғистонда 8150 та сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда

«Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вилоятлар, Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарлари комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, пойтахт вақти билан соат 07:00 ҳолатига кўра, вилоятларда 8150 та сайлов участкасида овоз бериш бошлангани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг 11 та хорижий давлатдаги 12 та сайлов участкасида овоз бериш бошланди. Конституциявий қонун доирасида ҳудудий комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорга кўра, 86 та участкада овоз бериш соат 06:00да бошланди», - деди Константин Петров.
Унинг таъкидлашича, 5 та вилоят, яъни Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Манғистау ва Қизилўрда вилоятларидаги 1883 та сайлов участкасида овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 07:00да, Астанада эса соат 08:00да бошланади.
«Шунингдек, Қозоғистон Республикасида 10 101 та сайлов участкаси, жумладан, 53 та хорижий давлатда 68 та сайлов участкаси мавжудлигини таъкидлайман. Уларда овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 07:00да бошланади. Сайлов ҳуқуқига эга фуқаролар рўйхатида 11 950 485 нафар сайловчи бор. Бундан ташқари, кеча соат 18:00 да овоз бериш учун рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги гувоҳномани бериш якунланди. Республика бўйича 22 578 та сертификат берилди. Сайловчи у билан мамлакатнинг исталган нуқтасидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин», -деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай