09:58, 02 Апрель 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 77 одам COVID-19 га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 77 та ҳолати ва 2 та ўлим ҳолати қайд этилди, 167 киши соғайиб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони – 50 695, ўлим ҳолатлари - 694, жами соғайганлар сони – 48 418.