Қозоғистонда 736 қишлоқни ободонлаштириш учун 143 миллиард тенге маблағ ажратилди

ASTANA. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистоннинг 736 та қишлоғида 1,5 мингта лойиҳани амалга ошириш учун 143 миллиард тенге сарфланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«2023 йилда вазирлик вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда 736 қишлоқ аҳоли пунктида 143 миллиард тенгелик 1500 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Шундан 102 миллиард тенге умумий характердаги трансфертларда ҳисоблаб чиқилиб, маҳаллий бюджетлар харажатларига ўтказилди», — деди Алибек Қуантиров.

Бу маблағлар уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида 119 та, ижтимоий инфратузилмада 275 та, жумладан, таълим соҳасида 91 та, соғлиқни сақлашда 45 та, маданият ва спорт соҳасида 139 та лойиҳани, ва қишлоқ йўлларини яхшилашга қаратилган 1100 та лойиҳага ажратилади.

«Давлат раҳбарининг фармонига кўра, айни пайтда Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан Қозоғистон Республикасининг 2023-2027 йилларда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, агросаноат комплекси, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш орқали қишлоқ аҳолисининг даромад даражасини ошириш кўзда тутилган», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар