14:37, 06 Февраль 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 7-9 феврал кунлари ёғингарчилик ва совуқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 7-9 феврал кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг аксарият қисми Ўрта ер денгизидан келаётган циклон таъсирида бўлади, шу сабабли қор ёғиши ва бўрон бўлиши кутилмоқда.
9 феврал куни шарқда кучли қор ёғади, жанубий ва жануби-ғарбда ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик бўлади. Мамлакатнинг ғарбида, шимолида ва жанубида туман тушиши, жанубий ва жануби-ғарбий ҳудудларида эса яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси ғарбда ва шарқда 13-21 даражагача, шимолда 20-28 даражагача, марказда 15-26 даража совуқгача тушиши кутилмоқда. Кундузи ғарбда 7-12 даражагача, шимолда 15-20 даражагача, шарқ ва марказда 10-18 даражагача пасайиб кетиши мумкин.