09:57, 26 Март 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 63 одам COVID-19 га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 63 та ҳолати ва 3 та ўлим ҳолати қайд этилди, 171 киши соғайиб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони – 50 215, ўлим ҳолатлари - 672, жами соғайганлар сони – 47 035.