Қозоғистонда 6-8 июль кунлари момақалдироқли ёмғир ёғиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Яқин кунларда — 6-8 июль кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади, шу муносабат билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ ва кучли шамол эсади, деб хабар беради Kazinform.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, 6-7 июль кунлари мамлакат марказида, жануби-шарқда, 6-8 июль кунлари Қозоғистоннинг шимоли, шарқида кучли ёмғир ёғиши, куннинг иккинчи ярмида дўл ёғиши мумкин. Фақат мамлакат ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.

Ғарб ва жанубда кундузи ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич кўтарилиши +33+42°С гача, қолган ҳудудларда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши, шимоли-ғарбий ва марказда +22+35°С гача, шимолда +23+30°С гача, шарқ ва жануби-шарқда +20+30°С гача тушиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар