Қозоғистонда 583 490 талаба сунъий интеллект бўйича сертификат олди

АSTANА. Kazinform – Қозоғистонда AI-Sana дастури орқали 583 490 талаба, магистрант ва докторант сунъий интеллект бўйича сертификат олди.

СИ
Фото: publicdomainpictures.net

Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги Kazinform агентлигининг расмий сўровига йўллаган жавобида маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, AI-Sana дастурининг биринчи босқичи якунланиб, сертификат олган таълим олувчиларнинг умумий сони қайд этилган.

– Бугунги кунда AI-Sana дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш доирасида 583 490 талаба, магистрант ва докторант сертификат олди. Дастур доирасида ўқитиш натижаларини баҳолаш мажбурий якуний тест ва назарий материални, шунингдек, базавий амалий кўникмаларни ўзлаштиришни текширишга қаратилган амалий вазифаларни бажаришни ўз ичига олади ва сертификат бериш билан якунланади, – дейилади вазирликнинг расмий жавобида.

Масъуллар AI-Sana дастурининг биринчи босқичи доирасидаги ўқитиш бир неча таълим платформасида олиб борилганини маълум қилди. Ўқув жараёни давомида сунъий интеллект бўйича курслар халқаро ва миллий ҳамкорлар базасида амалга оширилган.

– Astana Hub билан ҳамкорлик натижасида 2025 йил март ойидан бошлаб 194 441 талаба сертификат олди. Coursera компанияси билан ҳамкорлик доирасида 95 олий таълим муассасасига 36 890 лицензия берилиб, натижада сунъий интеллект бўйича 86 775 сертификат олинди. Дастурни амалга ошириш давомида Huawei компанияси Huawei ICT Academy доирасида сунъий интеллект бўйича таълим курсларини жорий этди, ўқитиш 48 академия базасида олиб борилиб, натижада талабалар 243 755 сертификат олди, – дейди мутахассислар.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда сунъий интеллектни ўқитиш таълим дастурига киритилади.

Сўнгги хабарлар