13:44, 08 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтишга рухсат берилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда келгуси йилдан бошлаб иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув асосида 4 кунлик иш ҳафтасига ўтишга рухсат берилади. ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларига шундай ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Томонларнинг келишувига кўра, меҳнат шартномасида беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтасини белгилашга рухсат берилади. Оиланинг касал аъзосига, уч ёшга тўлмаган боласи бўлган ота-онадан бирига, пенсия ёшига икки йилдан камроқ вақт қолган ва ўн тўрт ёшгача (ёки ўн саккиз ёшга тўлмаган ногирон бола) боласини тарбиялаётган ёлғиз оналар ёки пенсия ёшига етганларга, томонларнинг келишувига биноан бирга ишлашга рухсат этилади»
, — дейилади ҳужжатда.
Шу билан бирга, ярим кунлик иш жадвали ходимнинг йиллик тўланадиган таътиллари ва иш стажининг давомийлигини ҳисоблашга таъсир қилмайди.
«4, 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасида қўшимча ишларнинг умумий давомийлиги ойига 12 соатдан ва йилига 120 соатдан ошмаслиги керак», — дейилади ўзгартириш киритилаётган ҳужжатда.
4, 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасида якшанба умумий дам олиш куни ҳисобланади.
Ва беш кунлик ёки тўрт кунлик иш ҳафтасидаги иккинчи ёки учинчи дам олиш куни жамоа шартномаси билан белгиланади.