07:31, 04 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 4 август куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - 4 август куни атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида мамлакат шимолида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб хабар беради.

Жануби, жануби-шарқда, Қозоғистон марказида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиши кутилмоқда. Қозоғистон Республикаси шимолида кечаси ва эрталаб туман тушиши, кундузи мамлакат шимоли ва шарқида дўл ёғиши кутилмоқда.
Кундузи Алмати, Атирау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Жетису, Улитау вилоятларида, жанубда Абай, Ақтўбе, Қарағанди вилоятларида 35-39 даражагача, Жамбул, Манғистауда вилоятларда 38-41 °C гача иссиқлик сақланиб қолади.
Кундузи Жетису вилоятининг жанубида, шимолда, Алмати вилояти марказида 40-42 ° С гача жуда кучли иссиқлик кутилмоқда.