10:38, 02 Ноябрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда 38 минг одам коронавирусга ўхшаш пневмония билан касалланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга ўхшаш пневмония билан касалланганлар сони 38 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Ўтган кун давомида коронавирус белгилари бўлган пневмония билан касалланишнинг 41 та ҳолати қайд этилди. 32 киши эса даволаниб чиқди.
1 августдан бери кузатилган статистика: 38003 ҳолат қайд этилган, 402 одам вафот этган ва 28819 одам соғайиб чиққан.