10:24, 17 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 375 киши коронавирус пневмониясидан даволаниб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 375 киши коронавирус пневмониясидан даволаниб чиқди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
15 ноябр ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси белгилари бўлган пневмония билан касалланишнинг 195 та ҳолати қайд этилди, 2 киши вафот этди, 375 киши тузалиб чиқди.
Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар – 81 398 ҳолат ва вафот этганлар – 5101 ва соғайиб чиққанлар сони 71557 тани ташкил этди.