11:43, 17 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 34526 нафар ҳомиладор аёл «Pfizer» вакцинасини олди
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 16 март ҳолатига кўра, Қозоғистонда «Pfizer» вакцинасининг биринчи дозасини 913 862 киши, иккинчи дозасини эса 724 179 киши олган. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Эмланганлар орасида: І компонентни 756 383 нафар ўсмирлар, 34 526 нафар ҳомиладор ва 119 965 нафар эмизикли аёллар олди.
II компонентни 605 319 нафар ўсмирлар, 26 671 нафар ҳомиладор ва 92 121 нафар эмизикли аёллар олди.