Қозоғистонда 341 минг нафар биринчи синф ўқувчиси мактабга тайёрланмоқда

ASTANA. Kazinform - ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев Ҳукумат йиғилишида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

первый класс, школа, первый звонок
Фото: Максат Шагырбаев/ Kazinform

Унга кўра, Қозоғистондаги 8 мингдан ортиқ мактабда 4,1 миллион ўқувчи таҳсил олади. Жорий йилда 341 минг нафар бола биринчи синфга қабул қилиниб, 232 минг нафар ўқувчи 11-синф – битирувчига ўтди.

“Янги ўқув йилининг ўзига хос жиҳати ўрта таълим тизимига сунъий интеллектнинг жорий этилиши бўлади. Шу мақсадда сунъий интеллект “Рақамли саводхонлик” ва “Информатика” фанларига интеграция қилинган, ахлоқий меъёрлар ҳам тасдиқланган. 1-11 синф ўқувчилари учун “Day of AI” онлайн курслари ишлаб чиқилган, ўқитувчилар учун ҳам курслар ташкил этилади”, – деди вазир.

Шунингдек, янги ўқув йилидан бошлаб Давлат раҳбари топшириғига биноан “Келешек мектептери” бошқарув модели йўлга қўйилади. Шу мақсадда янги менежмент стандарти қабул қилиниб, аккредитация стандартлари ишлаб чиқилиб, уч босқичли курсларни тамомлаган 3 минг нафардан ортиқ ўқитувчилар жорий ўқув йилида янги иш фаолиятини бошлайди. 

Сўнгги хабарлар