Қозоғистонда 31 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олмоқда
ASTANA. Kazinform - Бу йил битирувчилар сони 177 586 нафарни ташкил этади. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Талғат Ешенқулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Унга кўра, 2024-2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларида 680 мингдан ортиқ талаба таҳсил оляпти, шундан 624,5 минг нафари бакалавриат, 39,2 минг нафари магистратура, 7,6 минг нафари докторантура, 8,9 минг нафари резидентура йўналишида.
“Айтиш жоизки, жорий йилда хорижлик талабалар сони 31,5 минг нафарни ташкил этди. Биринчи марта Осиё мамлакатлари талабалари сони МДҲ мамлакатлари талабалари сонидан ошди: Осиё давлатларидан – 17 456 нафар, МДҲдан – 12 816 нафар”, - деди Талғат Ешенқулов Ҳукумат йиғилишида.
Жорий йилда жами битирувчилар сони 177 586 нафарни ташкил этади (бакалавриат — 149 160 нафар, магистратура ва резидентура — 26 093 нафар, докторантура — 2 333 нафар).
Талабаларни иш билан таъминлаш доирасида Қозоғистонда 30 мингдан ортиқ талаба иштирок этган «Жасыл ел» лойиҳалари ва қурилиш отрядлари ташкил этилган.
Шунингдек, 140 минг нафарга яқин талабани қамраб оладиган ўқув-ишлаб чиқариш амалиёти ҳам олиб борилади.
“Таъкидлаш жоизки, касбий амалиёт давомида талаба маълум меҳнат вазифаларини бажаради, бу эса талабанинг иш тажрибасига тўғри келади”, — дея қўшимча қилди Талғат Ешенқулов.