Қозоғистонда 30 минг тонна шакар захираси мавжуд

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳозирда Қозоғистонда 2 та шакар заводи ишлаб турибди, яна бири май ойида ишга туширилади. Шундай қилиб, ички бозор тўлиқ қопланади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг аграр озиқ-овқат бозорлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш департаменти директори Назгул Хатепова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бугунги кунда мамлакатимизда 30 минг тонна шакар захираси мавжуд. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи заводларнинг ўз захиралари бор. Айни пайтда Тараз ва Кўксу шакар заводлари доимий ишламоқда. Бундан ташқари, май ойида Мерке шакар заводини ишга туширишни режалаштирганмиз. Шу тариқа, 3 та корхона ички бозорни шакар билан тўлиқ таъминлайди», — деди Назгул Хатепова.

Вазирлик тақдим этган статистик маълумотларга кўра, мамлакатда йиллик шакар истеъмоли 530 минг тоннани ташкил этади.

«380 минг тонна шакар хориждан келтирилади. Импортнинг 85%дан ортиғи Россияга тегишли. Ушбу давлат томонидан шакар экспортига қўйилган чекловлар бозоримизга таъсир қилди. Бироқ, аввал ҳам айтганимиздек, Қозоғистонда шакар тақчиллиги йўқ. Бундан ташқари, вазирлигимиз Европа иқтисодий комиссияси билан биргаликда мамлакатга шакарни божсиз етказиб бериш учун қўшимча квоталар ажратиш масаласини кўриб чиқмоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, агар бу масала ЕИҲ томонидан ҳал этилса, 300 минг тонна шакар мамлакатга божсиз етказиб берилади.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар