11:00, 28 Июнь 2021 | GMT +6
Қозоғистонда 3 165 155 киши коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ дозасини олганлар сони 1,9 миллиондан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
27 июн ҳолатига кўра Қозоғистонда 3 165 155 киши 1-компонент билан ва 1 905 062 киши 2-компонент билан эмланди.
Коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ дозаси бўйича етакчи ҳудудлар:
Алмати шаҳри - 288 760 киши;
Алмати вилояти - 198,352;
Туркистон вилояти - 174,152;
Чимкент шаҳри - 148 969;
Қарағанди вилояти - 146 676;
Нур-Султан шаҳри - 145 342.