09:36, 18 Ноябрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда 268 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 18 ноябрь ҳолатига кўра, COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб ёзади Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Кеча мамлакатда 268 шундай ҳолат қайд этилган, 1 одам вафот этган. Шунингдек, 85 бемор соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда рўйхатдан ўтган беморлар сони - 40 488, ўлим - 421, жами 29 719 киши тикланди.