Қозоғистонда 23 минг Россия фуқароси меҳнат қилади

ASTANA. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова «Мамлакатда меҳнат қилаётган Россия фуқаролари сони ортдими?» деган саволга жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Бу кўрсаткич ўтган йил сентябрдан бери деярли ўзгармади. Бу кўрсаткич ҳар доим 22-23 минг киши атрофида. Чунки, бир гуруҳ одамлар келади, бир гуруҳ мамлакатдан чиқиб кетади. Булар Қозоғистонда мажбурий пенсия ўтказмаларини амалга оширувчи Россия фуқаролари», – деди Тамара Дуйсенова.

Эслатиб ўтамиз, Россияга нисбатан жорий этилган санкциялардан сўнг 400 та хорижий компания Қозоғистонга келиш ниятида.

Аввалроқ Тамара Дуйсенова Қозоғистонга асосан қайси давлат фуқаролари кўчиб кетаётганини айтган эди.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар