11:45, 08 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонга асосан қайси давлат фуқаролари кўчиб ўтмоқда
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонга кўчиб келганларнинг аксарияти меҳнатга лаёқатли ёшдагилар. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида миграция сиёсатини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мавжуд геосиёсий вазият ва Миграция сиёсати концепциясини амалга ошириш натижасида кейинги 10 йил ичида биринчи марта миграция соҳасида ижобий тенденция шаклланди. Ташриф буюрган фуқароларнинг асосий географияси МДҲ давлатлари, Хитой ва Мўғулистондир. Доимий яшашга келган фуқароларнинг катта қисми меҳнатга лаёқатли, техник (1443 нафар), иқтисодий (577 нафар), педагогика (288 нафар) ва тиббиёт соҳасида олий маълумотли фуқаролардир», — деди Т. Дуйсенова.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов