Россияга нисбатан жорий этилган санкциялардан сўнг 400 нафар хорижий компания Қозоғистонга келиш ниятида

ASTANА. Кazinform - Россияга нисбатан жорий этилган санкциялардан сўнг, аввал бу мамлакатда ишлаган хорижий компаниялар кетмоқда. Уларнинг бир қисми Қозоғистонга келиш ниятида. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Дунёнинг 40 дан ортиқ давлати Россияга қарши санкциялар киритди. Бу мамлакатда аввал ишлаган хорижий компаниялар эса кетмоқда. Бироқ, улар Евроосиё қитъасида қолиб, бизнес қилишни режалаштирмоқда. Айни пайтда биз Россияга яқин жойлашганимиз учун ўша компаниялар Қозоғистонга мурожаат қилади. Қозоғистон томони катта салоҳиятга эга 400 га яқин компанияни танлади. Уларнинг аксарияти АҚШ, Германия ва Жанубий Кореядан», - деди вазир ўринбосари ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар