Қозоғистонда 2030 йилгача 37 та чегара пункти модернизация қилинади
ASTANA. Kazinform – Мамлакатда давлат чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктларини модернизация қилиш бўйича кенг қамровли дастур бошланди, деб хабар беради «ҚазАвтоЖол» Миллий компанияси.

Халқаро савдо, транзит юк ташиш ва йўловчилар оқимининг ортиши муносабати билан 2030 йилгача 37 та чегара объекти босқичма-босқич қайта таъмирланиши режалаштирилган.
«ҚазАвтоЖол» миллий компанияси Қозоғистон–Қирғизистон ва Қозоғистон–Россия чегараларида 6 та устувор лойиҳани амалга оширишни бошлади. Улар: Бесағаш, Қарасу, Сирим, Алимбет, Жана Жол ва Қосақ чегара пункти. Яна 6 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда: Тасқала, Урлитўбе, Қурманғази, Ақсай, Қайрақ ва Камышановка”, — дейилади компания тарқатган ахборотда.
Ўтказиш пунктларини модернизация қилиш доирасида транспорт воситаларининг ўтказувчанлик қобилияти оширилиб, фуқаролар ва савдо вакиллари учун чегарадан қулай ва тез ўтиш имкони яратилади. Шунингдек, дастур чегарабўйи ҳудудларнинг ривожланишини рағбатлантириб, мамлакатнинг халқаро транспорт йўлакларига интеграциялашувини кучайтиради.

Фотода ҳозирги қурилиш ишлари ва янгиланган лойиҳаларнинг эскизлари акс этган.
