Қозоғистонда 2029 йилгача вилоят ва туман аҳамиятига эга 14 минг километр йўли таъмирланади
ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаевнинг таъкидлашича, Президент 2029 йилгача республика тармоғидаги 8 минг километр автомобиль йўлларини сифатли қуриш ва реконструкция этиш вазифасини қўйган.
Масалан, яқин йилларда умумий узунлиги 4,7 минг км бўлган йирик автомобиль йўллари лойиҳаларини босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.
Бугунги кунда биринчи навбатда 2 минг километрлик учта лойиҳа мавжуд. Улар устида кенг кўламли ишлар амалга оширилган.
Умуман олганда, 2029 йилга қадар миллий стандартга жавоб берадиган 300 дан ортиқ янги хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши амалга оширилади.
2029 йилгача вилоят ва туман аҳамиятига эга 14 минг километр йўлни таъмирлаш режалаштирилган.
Бош вазир транспорт соҳаси мамлакат иқтисодий тараққиётининг локомотивларидан бирига айланиши кераклигини таъкидлади.
Жорий йилда кунига 50 мингга яқин автомобилни ташиш имконини берувчи «Катта Алмати айланма автомобиль йўли» биринчи концессион лойиҳаси амалга оширилди.
Ҳукумат раҳбари қурилиш мавсуми тугаш арафасида экани, шу боис сентябрь ойида йўл қурилиш ишларини сезиларли даражада фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Бош вазир баҳор фаслида «асфальт қор билан ювилиб кетмаслиги учун» йўлларни сифатли таъминлашни талаб қилди.
Бош вазир йўлларни лойиҳалаш ва қуриш, уларни сақлаш билан боғлиқ муаммоларни комплекс ҳал этиш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда Давлат раҳбари фармони билан Транспорт вазирлиги махсус қайта ташкил этиляпти.