Қозоғистонда 2023 йилда йўлларни таъмирлаш нархларини автоматик ҳисоблаш тизими жорий этилиши режалаштирилган

«КаздорНИИ» АЖ мутахассислари ҚР ИИРВ Автомобил йўллари қўмитаси томонидан буюртма қилинган шаҳар ва республика автомобил йўлларини сақлаш, жорий ва ўрта таъмирлаш нархларини ҳисоблаш жараёнини автоматлаштирадиган рақамли смета тизимини яратиш устида ишламоқда.
Dorsmeta дастури ҳисоб-китобларни аниқроқ қилиш ва муайян ишларни бажариш харажатларини аниқлайдиган молиявий ҳужжатларни тайёрлашни тезлаштириш учун мўлжалланган. Яна бир муҳим мақсад – буюртмачилар ёки йўлларни таъмирлаш бўйича пудратчилар томонидан ҳисоб-китобларни шакллантиришда инсон омили таъсирини истисно қилиш ва коррупция хавфини камайтиришдир.
«Аввал ўртача таъмирлаш ишларининг смета ҳужжатлари қўлда тузилар эди. Бу узоқ ва ишончсиз, хато учун жой қолдиради. Кўпгина қоидаларга эга рақамли автоматлаштирилган ҳисоблаш тизими кутилмаган муаммоларни олдини олади. Қўшимча битта рақамни киритиш керак ва дастур интерфейси дарҳол нотўғрилигини кўрсатади, - деди «КаздорНИИ» АЖ экспертии Жайна Самажанова.
2019 йилдан буён ушбу дастур бўйича ишлар олиб борилмоқда, лойиҳани фойдаланишга топшириш 2023 йилга мўлжалланган.