Қозоғистонда 2021 йилда тўлов карталари орқали нақд пулсиз операциялар 2,2 бараварга ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йилда Қозоғистон банкларининг тўлов карталари ёрдамида жами 93,7 триллион тенгелик 6,5 миллиард транзакция амалга оширилди (2020 йилда – 52 триллион тенгега 3,2 миллиард транзакция). Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий банки матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Тўлов карталари бўйича амалга оширилган операциялар ҳажмининг 78 фоизи (73,1 триллион тенге) нақд пулсиз шаклда амалга оширилган бўлса, 22 фоизи (20,6 триллион тенге) банкоматлардан нақд пул ечиб олиш ҳиссасига тўғри келди.

2021 йилда амалга оширилган нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг бештадан учтаси интернет ва мобил банкинг орқали амалга оширилди ва уларнинг умумий ҳажмидаги улуши 83 фоизни ташкил этди. Интернет ва мобил банкинг орқали ўртача кунлик транзакциялар ҳажми мос равишда 11,5 миллиондан ортиқ, 167 миллиард тенгедан ортиқ.

Тўлов карталари орқали товар ва хизматлар учун тўлов инфратузилмаси кенгаймоқда. POS-терминаллар сони 2,4 баробарга ошиб, 509 минг бирликни ташкил этди. Бозордаги POS-терминалларнинг 97 фоизи контактсиз тўловни қўллаб-қувватлайди.

Тўлов карталарини тўловга қабул қилувчи тадбиркорлар сони 2,5 баробарга ошиб, 274 мингтани ташкил этди.


Сўнгги хабарлар
telegram