Қозоғистонда 20 та йирик замонавий тиббий марказлар қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Мамлакатимиз ҳудудларида 20 та йирик замонавий тиббий марказлар қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Марат Шоранов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«2025 йилга қадар вилоятларда давлат ва хусусий шериклик асосида 20 та йирик замонавий тиббий марказлар қурилади. Ушбу кўп тармоқли шифохоналар халқаро сифат талабларига мувофиқ аҳолига юқори технологик тиббий ёрдамнинг тўлиқ спектрини тақдим этади», - деди М.Шоранов.

Шу муносабат билан, у тахминан 1,5 триллион тенге сармоя киритилишини айтди.

«Жамоат саломатлиги тўғрисидаги кодексга мувофиқ, биз миллий операторни ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тақдим этамиз», - деди биринчи вице-вазир.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистонда 12 та модулли юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар