Қозоғистонда 2-чоракдан ўқувчилар сони 300дан кам мактаблар анъанавий форматга ўқийди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин раислигида ҚР ҳудудларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг селектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга асосланиб.

Йиғилишда комиссия бир қатор қарорлар қабул қилди.

«Мактаб таълими

- иккинчи чоракдан бошлаб ўқувчилар сони 300дан кам бўлган шаҳар ва овул мактабларини анъанавий шаклга ўтказиш;

- ота-оналарнинг илтимосига биноан 1 синфдан 5 синфгача, халқаро мактабларда 7 синфгача навбатчи синифларда ўқишга рухсат берилиши керак», - дейилади баёнотда.

Бундай ҳолда, санитария-дезинфекция режимини, ниқоб тақиш, ўқувчиларни шахмат тарзида ўтқазиш ва ижтимоий масофани сақлаш керак.

Сўнгги хабарлар
telegram