Қозоғистонда 2,6 миллион ўқувчи масофадан ўқишни бошлади

Янги ўқув йилида 352 091 ўқувчи биринчи синфга қабул қилинди, уларнинг 75 фоизга яқини 6 ёшдан ошган болалар.
Болаларнинг ёши ва ота-оналарнинг истаклари инобатга олиниб, санитария талабларига қатъий риоя қилган ҳолда 1-4 синф ўқувчилари учун навбатчи синфлар очилди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 7000дан ортиқ мактаб мавжуд бўлиб, шундан 3 мингтасида 1-11 синф ўқувчилари анъанавий форматда ўқишни бошладилар. Асосан, бу кичик овулдаги мактаблар бўлиб, уларнинг ҳар бирида 180 атрофида бола ўқийди. Тегишли қарор тиббиёт ходимлари томонидан қабул қилинди.
Тахминан 2,6 миллион ўқувчи янги ўқув йилини масофадан ўқитиш форматида бошлади. Улар маҳаллий таълим платформаларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўқийдилар. Ўқитувчиларнинг талабига биноан «Балапан» ва «Ел Арна» телеканаллари қўшимча восита сифатида фойдаланиладиган телевизион дарсларни эфирга узатади.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда янгиланган таълим мазмунига тўлиқ ўтиш якунланди.
Бу йил мамлакат бўйлаб 32 та янги мактаб очилди ва йил охиригача яна 77 та таълим муассасаси фойдаланишга топширилади. Маҳаллий ҳокимият мактаб ўқувчиларига масофадан ўқитишни ташкил қилиш учун мактаб компьютерлари ва роутерларидан вақтинча фойдаланишни таъминлади.
Янги ўқув йилида 10 258 ёш мутахассис мактабларда иш бошлади.