09:28, 12 Ноябрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда 188 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 11 ноябрь ҳолатига кўра, COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб ёзади Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Кеча мамлакатда 188 шундай ҳолат қайд этилган, 2 одам вафот этган. Шунингдек, 65 бемор соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда рўйхатдан ўтган беморлар сони - 39 545, ўлим - 412, жами 29 351 киши тикланди.