Қозоғистонда 18,6 минг километрдан ортиқ автомобиль йўллари рақамлаштирилди

«Мавжуд техникалар самарасида бугунги кунда компания 18 минг 600 километрдан ортиқ йўлларни рақамлаштирди», — дея таъкидлади компания матбуот хизмати агентликнинг расмий сўровига жавобан.
«Йўл активлари миллий сифат маркази йўлларни рақамлаштириш бир қатор истиқболли имкониятларни очиб беришини таъкидлайди:
Гео-ахборот тизими (GIS харитаси): тўпланган йўл ҳолати маълумотларини интернетда мавжуд бўлган GIS харитасига осонгина бирлаштириши мумкин. Бу йўл қопламасининг ҳолати ҳақидаги маълумотларнинг шаффофлиги ва қулайлигини таъминлайди.
Маълумотларни мослаштириш: харита фойдаланувчи эҳтиёжларига кўра танланиши ва кўрсатилиши мумкин. Бу шуни англатадики, маълумотлар силлиқлик, нуқсонлар ёки ўлчамлар каби муайян мезонларга мослаштирилиши мумкин.
Йўл ҳаракати қатнашчилари учун ахборот платформаси: йўл ҳолати тўғрисидаги ҳисоботлар автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш соҳасида ишлайдиган фойдаланувчилар учун қимматли ахборот платформасига айланади. Ушбу маълумотлар оқилона қарорлар қабул қилиш ва таъмирлашни режалаштиришга ёрдам беради.
Таъмирлаш ишларини мониторинг қилиш ва асослаш: йўлларнинг ҳолати тўғрисида тўпланган маълумотлар уларнинг жорий ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш ва баҳолаш имкониятини беради. Бу тегишли таъмирлашни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асосдир.
«Шунингдек, ҳар йили диагностика маълумотлари ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Автомобиль йўллари қўмитасига давлат топшириғини шакллантириш ва аниқ натижаларга асосан эҳтиёждан келиб чиқиб, йўлларни таъмирлашга бюджет маблағларини ажратиш учун тақдим этилади», — дейилади корхона хабарида.