09:26, 13 Ноябрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда 179 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 12 ноябрь ҳолатига кўра, COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб ёзади Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Кеча мамлакатда 179 шундай ҳолат қайд этилган, 3 одам вафот этган. Шунингдек, 65 бемор соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда рўйхатдан ўтган беморлар сони - 39 724, ўлим - 415, жами 29 416 киши тикланди.