Қозоғистонда 16 мингдан ортиқ хориж фуқароси меҳнат қилади
Чет эл ишчиларини жалб қилиш учун рухсатномалар қаторига қуйидаги тоифалар киради: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 596 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 3137 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Жалб этилган ишчи кучининг асосий қисмини учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифалари - мос равишда 8037 ва 1070 киши ташкил этади. Шунингдек, мавсумий ишларга 1 минг 456 нафар, корпоратив ўтказиш доирасида 1 минг 731 нафар фуқаро жалб этилган.
Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 16 027 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда.
Меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари Хитой – 3566 киши, Туркия – 1822 киши, Ҳиндистон – 1724 киши, Ўзбекистон – 1566 киши, Буюк Британия – 1193 киши.
Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квотани белгилайди ва тақсимлайди. Давлат раҳбарининг жорий йилнинг январ ойида мамлакатнинг йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашувидан сўнг берган топшириғини бажариш мақсадида, хорижий ишчиларни жалб қилиш квотаси аввалдан режалаштирилган 28 352 тадан 23 560 тага – 4 792 тага (16 %га) камайтирилди.