Қозоғистонда 16,1 мин тонна ғалла урилди
«Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 10,2 центнерни ташкил этди ва 16,1 миллион тонна маҳсулот босилди, шу жумладан буғдой 11,8 миллион тонна йиғиб олинди. Шунингдек 1,6 миллион тонна ёғли экинлар, 3,8 миллион тонна картошка, 4,6 миллион тонна сабзавот, 2,6 миллион тонна полиз экинлари йиғиб олинди», - дейилади ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигида.
Асосий ғалла етиштирувчи вилоятларда - Ақмола, Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида 11,6 миллион гектар майдон йиғиб олинди, бу уларнинг умумий йиғим майдонининг 100 фоизини ташкил этади. Ўртача ҳосил 8,8 центнерга етди ва 10,1 миллион тонна босилди.
«Ўз вақтида йиғиб олиш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 396,5 минг тонна арзонлаштирилган нархда дизел ёқилғиси ажратилди. Энергия вазирлиги билан биргаликда нефтни қайта ишлаш заводларининг ҳудудий операторларини тасдиқлаш жадвали ишлаб чиқилди. 2021 йил 22 октябр ҳолатига кўра, июл-октябр ойларига режалаштирилган 396,5 минг тоннанинг 370,1 минг тоннаси (93%) жўнатилди»,-дейилади хабарда.
Қозоғистонда ғалла омборининг умумий сиғими 29,4 миллион тоннани ташкил этади, шундан дон қабул қилиш корхоналарида 12,8 миллион тонна, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларида 16,6 миллион тонна. 15 октябр ҳолатига 3,5 миллион тонна дон омборга жўнатилди.