10:16, 27 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 159 минг киши коронавирусдан даволанмоқда – ҚР ССВ
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform.
27 январ ҳолатига кўра, республика бўйича 159 223 киши коронавирус инфекциясидан (-157 819+ ва 1 404 КВИ-) даволанмоқда, шундан 10 137 нафар бемор шифохоналарда, 149 086 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+ (коронавирус), КВИ- (коронавирус пневмонияси) билан касалланганлар орасида: - 385 киши оғир аҳволда; – 129 кишининг аҳволи оғир; - 81 киши нафас олиш аппаратига уланган.