Қозоғистонда 14,5 мингдан зиёд чет эл фуқароси меҳнат қилади
2023 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсатномалари билан Қозоғистонда 14 571 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Вазирлик маълумотларига кўра, хорижий ишчи кучини (кейинги ўринларда – ХИК) жалб этишга рухсатномалар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 527 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 2732 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Ишга жалб этилган ХИКнинг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 6 322 ва 727 киши. Шунингдек, мавсумий ишларга 1956 нафар, корпоратив трансферга 2307 нафар жалб этилган.
Айни пайтда Қозоғистонда ХИКдан фойдаланадиган 1 424 иш берувчи мавжуд. Уларда 474,4 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 97 фоизини ташкил этади.
Иқтисодий фаолиятда энг кўп меҳнат қилаётганлар қурилишда – 4 986 киши (34%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 1 867 киши (12,7%), тоғ-кон ва карьерларни қазишда – 1 359 киши (9,3%), ишлаб чиқариш саноатида – 1 219 киши ( 8,3%), касбий, илмий ва техник хизматлар - 901 киши (6%).
Меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари Хитой – 3 771 киши (26,2%), Ўзбекистон – 2 002 киши (13,3%), Туркия – 1 370 киши (9,2%), Ҳиндистон –1 363 киши (9,4%).
Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб этиш учун квота белгилайди. 2023 йилда квотанинг ҳажми ишчи кучининг 0,24 фоизини ёки 22 260 бирликни ташкил этди.