Қозоғистонда 14,7 минг чет эл фуқароси меҳнат қилади
Хорижий ишчи кучини (кейинги ўринларда – ХИК) жалб этишга рухсатномалар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 551 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 2751 та рухсатнома (иккинчи тоифа). Ишга жалб этилган ХИКнинг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 6 452 ва 745 киши. Шунингдек, мавсумий ишларга 1970 нафар, корпоратив трансферга 2233 нафар жалб этилган.
Айни пайтда Қозоғистонда ХИКдан фойдаланадиган 1 751 иш берувчи мавжуд. Уларда 433,4 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил қилади.
Иқтисодий фаолиятда энг кўп меҳнат қилаётганлар қурилишда – 5 181 киши (35%), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 1 919 киши (13%), тоғ-кон ва карьерларни қазишда – 1 340 киши (9%), ишлаб чиқариш саноатида – 1 147 киши ( 8%), касбий, илмий ва техник хизматлар - 829 киши (6%).
Меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари Хитой – 3768 киши (25,6%), Ўзбекистон – 2016 киши (14%), Туркия – 1411 киши (9,5%), Ҳиндистон –1391 киши (9,4%).
Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квота белгилайди. 2023 йилда квотанинг ҳажми ишчи кучининг 0,24 фоизини ёки 22,2 минг бирликни ташкил этди.