Қозоғистонда 13 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform — «Қазгидромет» РДК 2025 йил 13 июль учун Қозоғистондаги синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Об-ҳаво
Фото: Александр Павский / Kazinform

Республиканинг шимоли, шарқи, ғарби, маркази ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши билан ҳаво беқарор бўлиб қолади, момақалдироқли ёмғир ёғиши, республиканинг шимоли ва шарқида дўл, ғарби ва шарқида бўрон, шарқда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида антициклон таъсирида ҳаво қуруқлигича қолмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Ақтўбе вилоятларида, Жетису вилоятида, Улитов вилояти жанубида 35-39 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Туркистон ва Қизилўрда вилоятларида кундузи 40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Манғистау вилоятида кундузи 38-40 даражагача жазирама кузатилади.

Кундузи ғарбда, Ғарбий Қозоғистон жануби ва Манғистау вилоятлари жанубида 40—43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Атирау вилоятлари, Улитау вилояти, Алмати вилояти шарқида, Қостанай, Шарқий Қозоғистон вилотлари жануби-шарқида, Ақтўбе вилояти шимоли, ғарби, шарқида, Қарағанда вилояти жануби-ғарбида, Ақмола вилояти ғарби ва жанубида, Абай вилояти шимоли-ғарби, ғарби ва марказида, Жетису вилояти жанубида ёнғин хавфм мавжуд.

Манғистау, Қизилўрда, Туркистон, Алмати вилоятларида, Жетису вилоятининг жануби-шарқида, Жамбил вилоятининг ғарби, жануби ва шарқида, Қарағанди вилоятининг ғарби, жанубида, Ақтўбе вилоятининг маркази ва жанубида, Қостанай вилоятининг жануби-ғарбида, Атирау ва Абай вилоятларининг жанубида, Улитау вилоятининг марказида фавқулодда ёнғин хавфи бор.

Сўнгги хабарлар