11:55, 12 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 13-15 сентябр кунлари салқин ҳаво кузатилади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 13-15 сентябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Шимолий-ғарбий совуқ антициклон Қозоғистоннинг шимолий ярмига таъсир қилади. Республиканинг ғарбида, шимоли-ғарбида, шарқида, жануби-шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиши кутилмоқда, шарқда, жануби-шарқнинг тоғли туманларида кечаси ёмғир қорга айналиши мумкин.
Шарқда 14-15 сентябр - кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиши кутилмоқда. Кечаси, шимолда, шимоли-ғарбда, марказда, 15 сентябр куни шарқда, жануби-шарқий Қозоғистоннинг тоғли ҳудудларида 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда», - дейилади синоптик хабарида.