10:14, 04 Июнь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 103 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz асосланиб.
«2 июндаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 103 та ҳолати ва 7 та ўлим ҳолати қайд этилди, 12 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган жами ҳолатлар сони – 55 580, ўлим ҳолатлари - 927, жами соғайганлар сони – 51 469».