Қозоғистонда 100 ёшдан ошган қанча одам бор

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда 100 ва ундан катта ёшдаги 448 нафар фуқаро бор. Энг кекса қозоғистонлик Улитау вилоятида истиқомат қилади, у ўзининг 115 ёшини нишонлади, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги.

қария
Фото: Еңбекмині

Вазирлик маълумотларига кўра, энг кўп юз йиллик қариялар мамлакатнинг энг йирик шаҳри Алматида истиқомат қилади, бу ерда 100 ва ундан катта ёшдаги 58 киши истиқомат қилади.

“Узоқ умр кўрганлар сони бўйича иккинчи ўринда Туркистон вилояти. 100 ёшдан ошган 53 киши бор. Учинчи ўринда — Алматы вилояти, у ерда юз ёшга тўлган 37 нафар инсон бор”, — дейилади хабарда.

Энг кекса қозоғистонликлар учлигига Улитау вилояти аҳолиси — 115 ёш, Павлодар вилояти — 113 ёш, Жамбил вилояти — 110 ёш кирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар йили 1 октябрь Халқаро кексалар куни бутун дунёда, жумладан, Қозоғистонда ҳам нишонланади. Ушбу байрам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги 45-сессиясида эълон қилинган.

Уни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - кексаларнинг давлат ва жамият олдидаги қўшаётган ҳиссасини эъзозлаш ва эътироф этиш, шунингдек, уларнинг муаммо ва эҳтиёжларига эътиборни қаратиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, уларга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда 100 ёшдан ошганлар сони ортгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар