13:45, 07 Март 2024 | GMT +5
Қозоғистонда 10 миллиондан зиёд аёллар бор, уларнинг 63 фоизи шаҳарларда яшайди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда аёллар сони 10 миллион 260 минг 057 нафарни ташкил этади. Миллий статистика бюроси 8 март куни муносабати билан аёллар ҳақида статистик маълумотларни тақдим этди.

Бугунги кунда аёлларнинг 63,6 фоизи шаҳарларда, 36,3 фоизи қишлоқларда истиқомат қилади.
Ҳудудлар кесимида аёлларнинг катта қисми Алмати шаҳрида – 1 196 450 нафари, 1 049 866 нафари Туркистон ва 766 092 нафари Алмати вилоятларида истиқомат қилади.
Ёш таркиби бўйича:
- 18 ёшгача бўлган қизлар сони - 3,3 миллион.
- 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган аёллар сони - 5,3 миллион.
- 60 ва ундан катта ёшдаги онахонлар ва бувижонлар сони - 1,6 миллион.