Қозоғистонда 1 сентябр арафасида 80 га яқин янги мактаб ишга туширилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Ўқув йили бошига қадар мамлакатда 80 га яқин янги мактаб очилади. Йил охиригача 230 дан ортиқ мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, деб хабар қилди Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, 2025 йил охиригача мамлакатимизда 1000 та мактаб қурилади. Ўтган йили 277 мактаб фойдаланишга топширилди. Жорий йилда яна 230 та мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 1 сентябргача 80 та мактаб фойдаланишга топширилади. Эндиликда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда қолган мактабларнинг қурилишини белгиланган муддатларда якунлаш устида ишлаяпмиз. Эслатиб ўтамиз, мактабларни молиялаштириш ва уларни қуриш қонуний равишда ҳокимликлар ихтиёрида. Давлат харидлари, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ер участкаларини ажратиш, муҳандислик инфратузилмаси, қурилиш ва фойдаланишга топшириш – буларнинг барчаси маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклатилган жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштиришни талаб қилади ва ҳозир бу билан махсус ишчи гуруҳ шуғулланмоқда. Ҳақиқий қурилиш тажрибаси, мактаб қурмай туриб уй қуришга ҳокимликларнинг рухсати алоҳида масала. Натижада ҳозирги мактаблар бирданига уч сменага ўтади. Биз қонун билан бундай имкониятни бутунлай йўқ қилишни талаб қиламиз», — деди Таълим-маориф вазири ўринбосари Ғани Бейсембаев.

Янги мактабларнинг аксарияти фаол демографик ўсиш ва ўқувчилар ўринлари етарли бўлмаган ҳудудларда қурилмоқда. Булар Алмати, Атирау вилоятлари ва Нур-Султан, Алмати шаҳарларидир.

Ҳудудларда 200 дан ортиқ мактаб таъмирлаш арафасида.


Сўнгги хабарлар