Қозоғистонда 1 миллионга яқин одамга 42 500 тенге ёрдам пули берилди

NUR-SULTAN. Kazinform – 20 июль куни соат 14.00 ҳолатига кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли фуқаролардан 42 500 тенге миқдоридаги бир марталик тўлов учун 1 миллион 133 мингта ариза қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Ушбу нафақа ҳозирга қадар 961,3 минг кишига берилди.

Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар учун аризалар бир нечта каналлар орқали қабул қилинади. 1 миллион 133 минг мурожаатдан:

- 697,25 мингтаси тўловларни проактив равишда амалга оширишга розилик билдирган;

- 291,6 минг киши Egov.kz портали ва телеграм-ботлар орқали;

- 63,5 минг киши 42500.enbek.kz портали орқали;

- 80,85 минг киши иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва Интернет-ресурслари орқали ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 20 июль кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 048 минг 475 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.
Сўнгги хабарлар