Қозоғистонда 1 июлдан ўрмончиларнинг маоши оширилади

ASTANA. Kazinform – 1 июлдан ўрмончиларнинг иш ҳақи оширилади, моддий-техника базасини 2027 йилгача 100 фоизга янгилаш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулейменова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда ўрмон хўжалигига 8,1 миллиард тенге ажратилган. Ёнғинни эрта аниқлаш тизимига эса 4,1 миллиард тенге ажратилган.

«Ўтган ва бу йилги ёнғинлар ўрмон хўжалигидаги умумий аҳволни кўрсатади. Бу масалага Давлат раҳбари ҳам тўхталиб ўтди. Албатта, ушбу масала юзасидан ёнғиннинг олдини олиш, моддий-техник таъминлаш, ўрмончиларнинг иш ҳақи масалалари қўшимча равишда ишлаб чиқилади», – деди З. Сулейменова Jibek joly телеканалининг «Жаңа уақыт» ахборот-эксперт дастурида.

Ёнғин тўлиқ ўчирилгандан сўнг махсус комиссия Семей ўрмонига етказилган зарарнинг аниқ миқдорини ҳисоблаб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Абай вилоятида ёнғинни ўчириш уч йўналишда (жанубий, ғарбий ва шарқий чеккалар) давом этмоқда. Шарқий йўналишда оғир техника билан минераллаштирилган чизиқлар қуриш ишлари олиб борилмоқда.


Сўнгги хабарлар