Қозоғистонда 1 ГВт қувватга эга ШЭС қурилмоқда - Нурлан Жақипов

Нурлан Жақипов
Фото: Видеодан олинган тасвир

BOAO. Kazinform - “Самруқ-Қазна” АЖ бошқаруви раиси Нурлан Жақипов Давлат раҳбарининг SPIC компанияси Директорлар кенгаши раиси Лю Миншэн ва Sany Group Co. Ltd Директорлар кенгаши раиси Сян Вэньбо билан ўтказилган учрашувлар якунлари бўйича фикр билдирди.

“Президентнинг ташрифи чоғида Боао Осиё форуми доирасида энергетика соҳасида State Power Investment Corporation (SPIC) ва Sany Group Co. Ltd компаниялари билан бир неча учрашувлар ўтказилди. Ҳозирда Қозоғистонда қуввати 1 ГВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда. Қайд этиш жоизки, 500 мегаватт Жамбил вилоятига, қолган 500 мегаватт эса Экибастуз шаҳрига тўғри келади. Sany Group Co. Ltd ушбу лойиҳа учун тегишли ускуналарни юборади. China Power International Holding бу лойиҳани амалга оширади”, — деди Нурлан Жақипов.

Аввал хабар берганимиздек, Қасим-Жомарт Тоқаев Хитойнинг Хайнан провинциясида ҳар йили ўтказиладиган Боао Осиё форуми (БОФ) ялпи мажлисининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу йилги 23-чи форум “Осиё ва жаҳон: умумий муаммолар, умумий масъулият” мавзусида ўтказилмоқда. Қозоғистон Президенти мазкур форумда фахрий меҳмон сифатида нутқ сўзлади.

Ташриф чоғида Президент Sany Group Co. Ltd Директорлар кенгаши раиси Сян Вэньбо ва State Power Investment Corporation компанияси Директорлар кенгаши раиси Лю Миншэнни қабул қилгани ҳақида ёзган эдик.

Боао Осиё форумида AIF ва BFA ўртасида ҳам меморандум имзоланди.

Сўнгги хабарлар