10:36, 20 Май 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 1,9 млндан ошиқ киши коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1 923 303 одам коронавирусга қарши эмланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
20 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 1 923 303 киши коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи компонентини олган. Иккинчи компонентни олганлар сони – 831 252 киши.